Путин анонимайзерларни тақиқлаш ҳақидаги қонунни имзолади

Жаҳон 30 Июль 2017 13224

Россия президенти Владимир Путин интернетда тақиқланган сайтларга кириш имконини берувчи сервисларни (анонимайзерлар) тақиқлаш ҳақидаги қонунни имзолади. Тегишли ҳужжат матни ҳуқуқ порталида келтирилган.

Ҳужжат РФда тақиқланган сайтларга кириш имконини тақдим этувчи ахборот-телекоммуникация тармоқлари ва ахборот ресурслари эгаларига уларга кириш имконини тақиқлашни назарда тутади.

Россия ахборот коммуникациялари устидан назорат хизмати тақиқланган ресурсларнинг қора рўйхати бўлган давлат федерал ахборот тизимини тузади ва уни юритади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари мурожаатига кўра, муассаса тақиқланган интернет ресурсларга кириш имконини берувчи дастурий-ускуна воситаларини интернетда жойлаштиришга йўл қўйиб берган провайдерни аниқлайди. Бундай провайдерга рус ва инглиз тилларида электрон билдиришнома юборилиб, унда анонимайзер эгасини аниқлаш имконини берадиган маълумотлар тақдим этиш ҳақида сўралади. Провайдер уч иш куни мобайнида тегишли маълумотларни бериши керак.

Шундан сўнг назорат хизмати анонимайзерга ахборот тизимига уланиш бўйича талаб қўяди, ресурс буни 30 кундан сўнг амалга ошириши лозим. Агарда тегишли талаблар бажарилмаса, назорат хизмати анонимайзерни блоклаб қўяди.

Шу билан бирга, бундай нормалар давлат ахборот тизимлари операторлари, давлат органлари ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқари органларига нисбатан қўлланилмайди. Бунда уларнинг фойдаланувчилари аввалдан маълум бўлиши лозим.

Қонун лойиҳаси июнь ойи бошида парламентдаги уч фракция депутатлари — Максим Кудрявцев (ЕР), Николай Рыжак (СР) ва Александр Ющенко (КПРФ) томонидан таклиф этилганди. Қонун лойиҳаси 21 июль куни Давлат думаси томонидан маъқулланди, 25 июль куни эса Федерация кенгаши тасдиғидан ўтди. 

Анонимайзерлар, VPN ва бошқа воситаларга тақиқ 2017 йил ноябридан амалда бўлади.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46456 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7266 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18565 Ўзбекистон
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1666 Спорт
Кўпроқ янгиликлар