Саакашвили Порошенкони Украина президенти лавозимидан четлатиш билан таҳдид қилди

Жаҳон 30 Июль 2017 17537
Фото: РИА Новости

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили унинг Киевга қайтиши ортида Пётр Порошенконинг Украина президенти лавозимидан ағдарилиши юз беришини айтди.

Украинанинг миграция хизмати 26 июлда Порошенко Саакашвилини Украина фуқаролигидан маҳрум қилганини маълум қилганди. Саакашвилининг ўзи АҚШда эканлигини айтган. Украинанинг бир қатор ОАВлари у Украинага қайтиш истагидалигини маълум қилишган. Саакашвилининг адвокати унинг Украинага қачон қайтиши ҳақида билмаслигини айтган. Саакашвилининг айтишича, Порошенко 7-19 июль кунлари Грузияга ташрифи вақтида Грузиянинг собиқ бош вазири, миллиардер Бидзина Иванишвили билан махфий учрашув ўтказган. Саакашвилининг таъкидлашича, учрашув давомида улар грузиялик прокурорлар Киевга Саакашвилига қарши жиноятлар бўйича айбловларга асос бўладиган сохта исботларни тақдим қилишга келишиб олганлар. 

“Порошенкога мени Киевда ушлаб, Грузияга бериш нафлироқ бўларди, бироқ Иванишвили менинг Грузияда бўлишимни истамаяпти, бу унга муаммо бўларди. Барибир бу муаммо унинг олдида турадиган вақт келади, бироқ менинг келишим бошқача тарзда бўлади», деб айтди Саакашвили "Рустави 2" телекомпанияси эфирида ва бошланишига у ва унинг жамоаси “Киевда бир қатор тадбирларни амалга оширишни” режалаштираётганини қўшимча қилган.

“Порошенко мендан ҳеч қанақасига қутулмади, аксинча унинг ҳаракатлари барча Украина мухолифатини бирлаштирди. Янги тарихда етакчи ўз рақибини мамлакатдан чиқариб ташлашни исташига, рақиб эса қайтиб, бу етакчини ағдариб ташлашига кўплаб мисоллар мавжуд. Айнан шу ҳодиса Украинада юз беради. Менинг келишим ортида Порошенконинг ағдарилиши юз беради, биз Украинага мутлақ бошқа лавозимларга қайтамиз», деб қўшимча қилган Саакашвили. 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар