«Барселона» «Ливерпуль»дан Филиппе Коутиньони трансфер қилади.

Sport.es хабарига кўра, каталонияликлар жамоаси 25 ёшли ушбу бразилиялик футболчи билан 5 йиллик шартнома тузиш борасида келишувга эришган. Унинг трансфери учун мерсисайдликларга 85 миллион евро тўланади.

«Ливерпуль» Коутиньони сотишни истамаяпти, аммо футболчи раҳбариятга «Барселона»га ўтмоқчи эканини маълум қилган. Бундан аввалги хабарларда инглизлар клуби ушбу ҳавбеки учун 150 млн евро талаб этишини маълум қилганди.

Агар «Ливерпуль» Коутиньони қўйиб юборишга рози бўлсада, уни Чемпионлар лигасининг илк ўйинига туширмоқчи.

«Барселона»да «ПСЖ»га йўл олаётган Неймар ўрнини босиши кутилаётган Коутиньо «Ливерпуль»да 2013 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У ўтган вақт ичида мерсисайдликлар сафида 181 учрашувда майдонга тушиб, 24 гол урган ва 37 голга узатма берган.