Украина давлат мол-мулки жамғармаси Чернобиль атом электр станцияси совутиш тизимининг қатор объектлари ижарага берилиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда жамғарма сайтида айтилади.

«Давлат мол-мулк жамғармаси кўчмас мулк – «Чернобиль атом электр станциясидаги совутиш тизими объектлари»нинг бир қисмини ижарага олишга таклиф қилмоқда. Ҳудуднинг умумий майдони – 2,5 млн квадрат метр», - дея таъкидланади хабарда.

Жамғармадан аниқлик киритишларича, ижаранинг максимал муддати – 49 йилга тенг.

Иншоотлар қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектр қуёш электростанцияларини жойлаштириш учун ижарага берилмоқда.