2017 йилнинг 27 июль куни тахминан соат 16:30ларда Қобилжон Азимов ва Баҳодир Салимжановлар ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Чилонзор тумани ҳудудида фуқаро Антон Петриченконинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) бошқарувида бўлган "Isuzu" русумли автомашина эшигини бузиш йўли билан очиб, унинг салон қисмидан 4.370.000 сўм пуллар ва 200.000 сўмлик кийимларини ўғирлаганлар. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди (ўғирлик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.