САВОЛ: Узоқ йиллардан буён фермерлик билан шуғулланаман. Ер менинг тану жонимга айланган. Телевизор орқали маҳсулотлар экспорти ҳақида кўп гапиришяпти. Айтинг-чи, мен етиштирган маҳсулотларимни хорижга қандай экспорт қилсам бўлади?

О.ДОНИЁРОВ,
Навоий вилояти

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 июндаги ПҚ–3077-сон “Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб:
тадбиркорлик субъектларига янги мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотлари ҳақини олдиндан 100 фоиз тўлаш шарти билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида экспорт қилишга рухсат этилади;
ўзи ишлаб чиқарган товарларни хорижий валютага уларнинг таннархидан паст нархлар бўйича мустақил равишда ёки вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг ташқи савдо ташкилотлари орқали экспорт қилувчи ташкилотларга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 мартдаги ПҚ–1731-сонли қарори билан ташкил этилган Маҳсулотларни жаҳон бозорида ҳақиқий вужудга келган, шу жумладан таннархидан паст нархлар бўйича экспорт қилиш масалаларини кўриб чиқувчи Махсус эксперт комиссияси қарорлари асосида, солиқ солиш мақсадида товарларни (ишлар, хизматларни) сотишдан олинган тушумлар миқдори товарларни (ишлар, хизматларни) сотишнинг ҳақиқий нархидан келиб чиққан ҳолда аниқланади;
ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспорт қилувчи ташкилотлар учун амалда бўлган имтиёзлар ва преференциялар ўзлари эгаси бўлган маҳсулотларни экспорт қилувчи ташкилотларга татбиқ этилади;
илгари фойдаланишда бўлган машиналар, асбоб-ускуналар ва механизмларни улар тайёрланган вақтдан бошлаб 5 йил ўтгандан кейин экспорт қилиш Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларисиз амалга оширилади;
келтирилаётган ва ишлаб чиқарилаётган товарларнинг мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш муддатлари 3 иш кунигача қисқартирилади.

Саволга «Ўздавуруғназорат» маркази юрисконсульти Худоёр МАШАРИПОВ 

Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.