Фарғонада 1 йил муқаддам содир этилган жиноят очилди

Жамият 31 Июль 2017 11588

Ёзёвон тумани ИИБга 2016 йил 15 июнь куни Ёзёвон туманида яшовчи  Г.Ҳомидова ариза билан мурожаат қилиб, кундузи яшаш уйига номаълум шахс ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидан жами нархи 13 400 000 сўмлик турли хилдаги тилла тақинчоқларини ўғрилаб кетганлигини маълум қилганлиги холати бўйича ИИБ ТБ томонидан номаълум шахсга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Кун.uz’га Фарғона вилояти ИИБ хабар берди.

Фарғона вилояти ИИБ ЭКБ га ўрнатилган ва ишга туширилган Наманган вилояти ИИБ ЭКБ нинг базаларида  юқорида кўрсатилган ўғрилик жинояти жойидан олинган қўл бармоқ излари киритилиб текширилганда, Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшовчи, муқаддам ЖИБ Наманган вилояти суди томонидан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «г» банди, ЖИБ Косонсой тумани суди томонидан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан судланиб, 3 йил синов муддати берилган К.Назирова (исм-шарифи ўзгартирилган) бармоғидан қолдирилганлиги аниқланган. Тергов ҳаракатлари ИИБ томонидан олиб борилмоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36270 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76114 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11677 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142367 Жамият
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 93 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 1748 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 1222 Lifestyle
Швециялик яҳудий Фаластинга пиёда жўнади
10:19 619 Жамият
Чимёнда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди
10:12 1335 Жамият
Кўпроқ янгиликлар