1 августга яқин қолди. Жуда яқин. Ҳаяжон бошланганига анча бўлди тўғрими? Тайёргарликлар, маслаҳатлар ва насиҳатларнинг охири кўринмайди. Ота-онага қўнғироқ, устозлардан далда олиш, ёнбошлаб келажак ҳақда узун хаёл суриш...

Имом Муслим томонидан ривоят қилинган бир ҳадис бор: Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Ким бизни алдаса, бизданмас!", деган маънони беради.

Бир нарсага ишонинг, дунёнинг барча дипломлари мана шу огоҳлантиришга арзимайди.

Азиз абитуриент! Ҳалол бўлинг, бунда ҳикмат жуда кўп. Натижасини кўп ўтмай билиб оласиз.