Қарздорлардан ундирилган мол-мулк онлайн-кимошди савдолари орқали сотилади

Ўзбекистон 31 Июль 2017 9158

Президентнинг 27 июлдаги ПҚ-3149-сон “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни сотиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди. Norma.uz’нинг ёзишича, унга кўра онлайн-кимошди савдолари жорий этилмоқда. 
 
Жорий йилнинг 1 сентябридан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни сотиш бўйича ким ошди савдолари «E-IJRO AUKSION ягона электрон савдо майдони орқали фақат электрон онлайн-ким ошди савдолари шаклида ўтказилади. Бунинг учун ким ошди савдоларида Интернет орқали иштирок этиш имконини берадиган махсус дастурдан фойдаланилади. Буюртмаларни қабул қилиш ва ғолибларни аниқлаш жараёнига аралашиш истисно қилинади.

Онлайн-ким ошди савдоси ўтказилиши ҳақида лот кўрсатилган ҳолда у бошланишидан 10 кун олдин хабар берилади.

Хабарнома :

•  Электрон онлайн-ким ошди савдоларини ташкил этиш маркази  веб-порталида;
•  Бош прокуратура ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси веб-сайтларида эълон қилинади.

Онлайн-ким ошди савдосида иштирок этиш учун ЭРИ билан тасдиқланган электрон буюртма бериш ва закалат киритиш зарур бўлади. Бунда бошланғич онлайн-ким ошди савдолари нархни ошириш, такрорий онлайн-ким ошди савдолари эса нархни тушириш тамойили асосида ўтказилади.

Мол-мулк онлайн-ким ошди савдоларига баҳолаш қиймати бўйича қўйилади.  Давлат ижрочилари онлайн-ким ошди савдоларида сотилмаган мол-мулкни арзонлаштиришга ҳақли эмас.

Электрон онлайн-ким ошди савдоларини ташкил этиш марказининг муассиси (мулкдори) вазифасини бажарадиган Мажбурий ижро бюроси ҳузуридаги ДУК корхонаси ҳисобланади.

Қуйидагилар унинг вазифасига киради:

•  суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни сотиш бўйича электрон онлайн-ким ошди савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш;
•  мол-мулкни электрон онлайн-ким ошди савдоларида сотиш билан боғлиқ ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш;
•  фуқароларни электрон онлайн-ким ошди савдоларида иштирок этиш тартиби ҳамда савдога қўйиладиган мол-мулк тўғрисида кенг хабардор қилиш;
•  электрон онлайн-ким ошди савдоларида иштирок этиш учун ЭРИ калити сертификатларини бериш;
•  мол-мулкни сақлаш, ташиш, тутиб туриш бўйича хизматлар кўрсатиш.

Марказ IJRO AUKSION ягона электрон савдо майдонида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни сотиш бўйича электрон онлайн-ким ошди савдоларини ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли ҳисобланади.

Марказ Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида филиаллар ташкил этиши мумкин.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17512 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48010 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21958 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 161 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1269 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2124 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1284 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1590 Жамият
Кўпроқ янгиликлар