Қирғизистонда давлат раҳбари учун сайловларда иштирок этиш нияти борлиги ҳақида 51 киши маълум қилган. Бу ҳақда қирғиз ОАВ мамлакат МСКга асосан хабар бермоқда.

Ушбу давлатда президентлик сайловлари 15 октябрь куни бўлиб ўтади. Олий лавозимга ўз номзодини қўймоқчи бўлганлар 1 августга қадар ариза юборишлари мумкин. МСК президентликка номзодларнинг якуний рўйхатини 10 сентябрь куни эълон қилади.

Қирғизистоннинг амалдаги президенти Алмазбек Атамбоев лавозимини тарк этмоқда, сабаби мамлакат конституциясига кўра давлат раҳбари фақатгина бир муддатга сайланади.

Бироқ конституциявий ислоҳот Қирғизистон бош вазири ваколатларини ошириб, президент функцияларини бироз кучсизлантирди.