Ўзбекистон мобиль операторлари 1 август куни профилактика ишлари ўтказилиши ҳақида маълум қилишди. SMS ҳамда мобиль интернет бўйича хизматлар соат 8:30 дан 13:30 га қадар тақдим этилмайди. Овозли алоқа эса чекловларсиз ишлайди.

Вақтинчалик чекловлар ҳақидаги огоҳлантириш Ucell, Beeline ва Perfectum операторлари сайтида жойлаштирилди.

“Ҳурматли абонентлар, Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларида профилактика ишлари олиб борилиши сабабли 01.08.2017 й. соат 08.30 дан 13.30 га қадар компания қўшимча хизматлари (SMS, MMS, WAP ва GPRS) вақтинчалик амал қилмайди. Овозли қўнғироқлар одатдаги тартибда ишлайди. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, - дейилади Ucell хабарида.

“2017 йилнинг 1 август куни профилактика ишлари олиб борилиши сабабли соат 8:30 дан 13:30 га қадар SMS, MMS ва Интернет хизматлари вақтинчалик амал қилмайди. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, - дейилади Beeline  сайтида.

Бошқа операторлар ҳам бу борада махсус хабар билан чиқиши кутилмоқда.

Маълумот учун, 1 август Ўзбекистоннинг барча олий таълим муассасаларида тест синовлари бўлиб ўтади.