«Манчестер Юнайтед» «Пари Сен-Жермен» ҳимоячиси Серж Орье билан шартнома имзолашга яқин турибди.

Paris United хабарига кўра, 24 ёшли ивуарлик футболчи инглиз клуби билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришган.

Париж клуби Дани Алвесни қўлга киритгач, Орьега «МЮ» билан музокара ўтказиши учун рухсат берган.

Аммо трансфер Орье айни вақтда Буюк Британияга кириш ҳуқуқига эга эмас. У ўтган йили франциялик полициячини ургани учун шундай тақиққа учраган.

Орье шикоят қилган, 7 август кун иш бўйича суд эшитуви бўлади. Судда унинг Буюк Британияга кириши бўйича чеклов ечилиши мумкин.

Қайд этиш керакки, «Манчестер Юнайтед» «ПСЖ» билан шартномаси муддати 2019 йилгача бўлган футболчига аввалдан даъвогарлик қилиб келади.

Кот-д’Ивуар терма жамоаси аъзоси бўлган бу футболчи пойтахт клубида 2015 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Бунгача у «Ланс» (2006-2009) ва «Тулуза» (2012-2015) клубларида ишлаган. Якунланган мавсумда Орье Франция чемпионатидаги 22 учрашувда қатнашган ва 4 гол урган.