«Барселона» ҳужумчиси Неймар «ПСЖ»га трансферидан аввал 2 август куни тиббий текширувдан ўтади. Бу ҳақда RT хабар бермоқда.

Marca маълумотига кўра, ўйинчи ўша ерда парижликлар президенти Носир Ал-Ҳелайфи билан ҳам учрашади.

Бундан ташқари, Неймар «ПСЖ»га ўтадиган бўлса, Франция клубига эгалик қилувчи Qatar Sports Investments компанияси билан ҳам шартнома имзолайди. Неймар бунинг доирасида Қатардаги жаҳон чемпионати элчиси бўлади ҳамда беш йил ичида тахминан 300 млн евро маблағ ишлаб олади.

Маълумотларга кўра, «ПСЖ» Неймарни 222 млн евро эвазига харид қилади.