Чилонзор туманида 30 июль куни соат 07:23ларда Чилонзор туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан “Олмазор” метро бекати олдида безорилик қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Кун.uz’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Чилонзор туманида 30 июль куни соат 07:23 ларда Бунёдкор шоҳ кўчасида жойлашган “Олмазор” метро бекати олдида 1986 йилда туғилган, муқаддам судланмаган, ишламайдиган, Дўмбиробод кўчасида яшовчи С.Д. безорилик оқибатида, 1979 йилда туғилган, ишламайдиган, Мирзо Улуғбек тумани, Неъмат кўчасида яшовчи Қ.О.ни уриб, тан жарохати етказганлиги аниқланган. 

Чилонзор туман ИИБ томонидан фуқаро С.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.