«Барселона» ҳужумчиси Неймар тез орада Франциянинг «ПСЖ» клуби футболчисига айланади. Бу ҳақда RMC Sport телеканали хабар берган.

Манба тарқатган хабарга кўра, парижликлар охир-оқибатда бразилиялик 25 ёшли футболчининг трансферини чоршанба куни эълон қилиш кутилмоқда.

Неймар тиббий кўрикдан ўтиш учун сешанба куни Доҳага етиб боради.

«ПСЖ» Неймарнинг трансфер ҳуқуқини каталонияликлардан 222 миллион евро эвазига сотиб олиши кутилмоқда.