Самарқанд шаҳридаги “Дарғом” канали ёнидан номаълум эркак кишининг бошида жароҳатлари билан жасади топилганлиги ҳақида 2017 йилнинг 24 июль куни хабар берилган эди. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, дастлабки тергов жараёнида, қотиллик содир этган шахс ўзини маҳалла раиси, деб таништирган.

Кейинчалик олиб борилган тергов ҳаракатларида ушбу шахс ўз фаолиятини маҳаллий фермер хўжаликларидан бирида раислик лавозимида олиб бориши аниқланган. 

Самарқандда мудҳиш жиноят фош этилди