Шаҳри Кеш кўчада қолмаган...

Жамият 31 Июль 2017 18578

Бугун тадбиркорликка шунчалик эркинлик, қулайлик ва имтиёзлар берилганки, бу орқали кўплаб инсонлар ўз орзуларини рўёбга чиқаришмоқда, бизнесларини йўлга қўйишмоқда. Аммо ҳар нарсада илм, тафаккур ёки фаросат лозим бўлганидек, давлат сиёсати даражасига олиб чиқилган бу соҳада ҳам мана шундай бебаҳо инсоний фазилатлар зарур бўлади. Буни ҳаётий мисоллар орқали ҳам исботлаш мумкин. 

Яқинда қўлимга бир буюм тушиб қолди. Санитар-гигиеник ҳожат қоғози (ҳар ҳолда қадоғида шунақа ёзилган). Хуллас, ишлаб чиқарувчи томонидан ушбу маҳсулотга берилган номни ўқидим-у, бироз ҳамиятим ўйнади. Номи – “Шаҳри Кеш”. Мен тадбиркорнинг гуллаб-яшнашига, бизнеси янада ривожланишига қарши одаммасман, қандини урсин. Лекин ўз маҳсулотларида ном танлашда фаросатни сал ишлатишса яхши бўлармиди?

Кеш – Ўзбекистоннинг энг қадимий шаҳарларидан бири бўлмиш Шаҳрисабзнинг тарихий номи. Соҳибқирон Амир Темур туғилиб ўсган, олиму фузалолар етиштириб берган, “Қуббатул илм вал адаб” – Илм ва одоб гумбази, дея таърифланган жаннатмонанд маскандир. Унинг доврўғи нафақат Ўзбекистон, балки бутун жаҳон бўйлаб машҳурдир. Шундай номни, қўпол қилиб айтганда, ҳожатхона қоғозида ишлатиш, айб эмасми? Кўрган, эшитган одамнинг ғашига тегадиган ҳолатмасми? 

Яна бир айтаман, тадбиркорларнинг ишига аралашиш ниятидан йироқман. Мақсадим ҳар нарсанинг ўз ўрни, ўз мантиғи бўлсин. Ана шунда, халқ тили билан айтганда, “олам гулистон”. Кимдир бу сўзлардан ўрнак олсин, кимдир кулиб қўя қолсин, буниси ўзгаларга ҳавола. Аммо, азиз тадбиркор, минг машаққат ила йўлга қўйган бизнесингизни, ишлаб чиқараётган маҳсулотингизни номлашда сал мантиқий ёндашинг. Ахир келажакдаги мақсадингиз мана шу маҳсулотингизни жаҳонга экспорт қилиш эмасми? Сиз берган ном эртага мамлакат обрўсини кўтарса кўтарсинки, асло кулгуга қўймасин.

Сарвар Анвар ўғли

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29636 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16020 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 63920 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56939 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 22 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 41 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 250 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 94 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 962 Жаҳон
Пентагон раҳбари Украинага келмоқда: қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
08:51 638 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар