Президент Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракати билан Ўзбекистонда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ишлар кўламини республиканинг барча ҳудудларига хорижлик юқори малакали шифокорларнинг ташриф буюриши билан изоҳлаш мумкин.

2017 йилнинг 1 август кунидан бошлаб  Россия Халқлар дўстлиги университети оториноларингология кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Антонев Василий Федорович ҳамда тиббиёт фанлари доктори, профессор Аксенов Валентин Михайловичлар Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрига ташриф буюришади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 


Маълумотларга кўра, мазкур шифокорлар беморларни даволашади ва уларга зарур ҳамда аниқ ташхислар қўйишади.