Сомалида тинчликпарвар кучлар ва террорчилар ўртасидаги отишмада 24 киши қурбон бўлди

Жаҳон 31 Июль 2017 1991
Фото:Al Jazeera

Сомали давлатида Африка Иттифоқи тинчликпарвар кучлари ҳарбийларининг «Аш-Шабаб» террорчилик гуруҳи жангарилари билан отишмада 24 киши ўлдирилди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Қуролли тўқнашув 30 июль куни эрталаб амалга оширилган. Бунга жангариларнинг Сомали жанубидаги Қуйи Шабелла минтақасида хизмат вазифасини ўтаётган ҳарбийларга ҳужум қилгани сабаб бўлди.

«Биз отишма бўлган жойда AMISOM (African Union Mission in Somalia)нинг 23 аскари ва Сомалининг бир ҳарбий хизматчисига тегишли жасадни топдик», — деган Қуйи Шабелла губернатори ўринбосари Али Нур.

Африка Иттифоқининг минтақавий тинчликпарвар миссияси 2007 йили бошланган ва ҳозирги вақтгача давом этиб келмоқда. 

Унинг мақсади ҳукумат кучларига террорчилар ва жиноятчиларга қарши курашни ўргатиш ҳамда мамлакатга гуманитар ёрдамларни келтириш учун хавфсиз шароитларни таъминлашдан иборат. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар