Сўнгги кунларда Тайванга Nesat ва Haitang номли иккита денгиз тўфони ёпирилди. Табиий офат ҳукмронлиги сабабли оролнинг турли туманларида камида 131 киши жабрланди, яна бир киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда, деб хабар қилган CNA агентлиги.

Тўфонлар кучли ёғингарчилик келтирган ва бунинг оқибатида оролнинг турли туманларида кўчки содир бўлиш эҳтимоли ортган. 279 аҳоли пункти сув остида қолган.

Ноқулай об-ҳаво асосий хизматлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатди. 650 минг аҳоли тураржойларида электр тармоғидан узилиш ҳоллари кузатилди. Кўп сонли автомобиль йўллари тўсиб қолинди. Бунинг оқибатида автобус қатнови ҳам издан чиқди. 

Маҳаллий ҳукуматга кўра, қишлоқ хўжалигига етказилган зарар 5,8 миллион долларни ташкил этган.