Такрорий экин экмоқчи бўлган фермерлар нефть маҳсулотларини қандай олишади?

Жамият 31 Июль 2017 6184

САВОЛ: Мен фермер хўжалигимга такрорий экин экмоқчиман. Такрорий экин экиш учун сарфланадиган нефть маҳсулотларини нефтебазалардан сотиб олиш учун хўжалик шартномаси тузса бўладими? Нефть маҳсулотларининг нархи ва тўлови қандай бўлади?

З.ТошпЎлатов,

Самарқанд вилояти

ЖАВОБ: Ғалла ўрими мавсумидан сўнг бўшаган ерларга такрорий экин экмоқчи бўлган фермер хўжаликларининг (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи корхоналарнинг) тақсимотини шаҳар ёки туман ҳокимликлари томонидан етказиб берувчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналарга тақдим этади.

Тақсимотда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи корхонанинг неча гектар экин майдонига қайси турдаги такрорий экин экмоқчи эканлиги, унга сарфланадиган ёқилғи мойлаш материаллари миқдори киритилади. Шундан сўнг нефть маҳсулотлари етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилади.

Такрорий экин учун тўлов олдиндан 100 фоиз амалга оширилади ва дизель ёқилғиси нархи давлат эҳтиёжи учун етиштириладиган ғалла ва пахта учун бериладиган дизель ёқилғиси имтиёзли нархига 10 фоиз устама қўйган ҳолда белгиланади.

Саволга «Ўзнефтмаҳсулот» АК юрисконсульти Матусмон УТАГАНОВ жавоб берди.

Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32800 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18384 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 70955 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58902 Жамият
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Хитой жанубига кучли тўфон ёпирилди
13:47 2118 Жаҳон
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – маълумотномалар
13:41 1607 Жамият
«Барселона» Коутиньо учун навбатдаги таклифни жўнатди
13:40 2368 Спорт
Фото: Миробод туманида иссиқ сув қувури ёрилиши пона қоқиш билан «ҳал қилинди»
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Кўпроқ янгиликлар