АҚШ президенти Дональд Трамп 31 июлда Оқ уй аппаратининг янги раҳбари, истеъфодаги генерал Жон Келлидан қасамёд қабул қилди.  

“Биз ҳозир генерал Келлидан қасамёд қабул қилдик. Мен у Оқ уй аппарати бошлиғи лавозимида ўз ишини аъло даражада уддалай олишига шубҳаланмайман”, деб айтган Трамп. 

Трамп Келли ички хавфсизлик вазирлигига бошчилик қилганида “мисли кўрилмаган натижалар”га эришгани, унинг айниқса чегарадаги хавфсизликни мустаҳкамлагани таҳсинга сазоворлигини таъкидлаб ўтган.