Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги махсус саҳифаси ўз фаолиятини бошлади. 

Маълумотларга кўра, мазкур саҳифада Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг нутқлари, интервьюлари, турли тадбирлардаги муърузалари, шунингдек, ёшлар ҳаётига тааллуқли энг сўнгги хабар ва янгиликлар жойлаштириб борилади.

Шунингдек, саҳифа Марказий Кенгаш раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг ижтимоий тармоқдаги виртуал қабулхонаси сифатида ёшларнинг савол, таклиф ҳамда конструктив мулоҳазаларини қабул қилади ва уларга тегишли жавоблар бериб борилади.

Шу билан бирга, айтиб ўтиш лозимки, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг “Фуқаролар қабулхонаси” ўз фаолиятини бошлади. Унга бевосита ёки (0371) 241-00-50 телефон рақамлари ҳамда 1093 қисқа рақамли “ишонч телефони” орқали мурожаат қилиш имконияти мавжуд.