Ўзбекистон мега-заводлари: Alutex заводида алюмин профиллар қандай ишлаб чиқарилади

Технология 31 Июль 2017 6383

Alutex Ўзбекистон-Буюк Британия қўшма корхонаси 1999 йил ташкил топган бўлиб, 2003 йилдан МДҲ давлатлари ичида биринчи бўлиб алюмин профиллар ва фурнитура ишлаб чиқаришни бошлаган. Алюмин профиллар экологик тоза, узоқ вақт хизмат қилади, оловбардош, қуёш нури остида ўз шаклини ва рангини ўзгартирмайди.

Биз заводни кўришга бориб, ишлаб чиқариш қандай ташкил этилганини кўрдик. Корхона Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган.

Ишлаб чиқариш беш босқичдан иборат: метал қуйиш, экструзия, бўяш, анодлаш ёки декор, қадоқлаш ва лаборатория. Alutex ишлаб чиқариш жараёнини тўлиқ ўзи амалга оширади.

Ишни бошлаш учун бизга алюмин қуймаси керак бўлади, Alutex дунёдаги энг йирик алюмин қазиб олувчиларидан бири бўлган Русал корхонаси билан ҳамкорлик қилади. Хом ашё метал қуйиш участкасига келиб тушади. Натижада 6 метр узунликдаги, диаметри 100 мм – 300 мм алюмин қотишмалари чиқарилади. Заводда 3 эритиш печкалари ишлатилади.

Тайёр бўлган қотишма экструзия бўлимига ўтади. Корхона 500дан ортиқ профил ва мижозлар чизмаларига асосан махсус профил турларини чиқариши мумкин экан. Уларни ишлаб чиқариш учун 7 пресс линиялари ташкил қилинган.

Кейинги босқичда маҳсулотлар бўяшга юборилади. Корхонада 4 автоматик бўяш линиялари мавжуд. Бўёқ сифатида полиефир асосидаги сифатли чет эл эмали ишлатилади. Бундай эмал узоқ вақт хизмат қилади, экологик ва зарарсиз ҳисобланади. Мижозлар хоҳлаган рангларни кўп турдаги рангларни РАЛ каталоги бўйича танлашлиги мумкин.

Корхонада профилларни анодлаш имконияти мавжуд. Анодлаш – бу ҳимоя қатлами бўлиб, профил юзасида алюмин гидрат қопламини ҳосил қилади. Бу қоплама ромларни чанг ва қуёш нурларидан ҳимоя қилади.

Харидор талабига кўра алюмин профиллар декор қилиниши мумкин. Декор – бу дарахт ва тош расмларини чизиш технологиясидир. Расм вакуум шароитида туширилади. Натижада, чидамли ва чиройли юза ҳозил бўлади.

Тайёр маҳсулот ҳимоя плёнкаси билан қадоқланади.

Барча маҳсулотлар доимий экспресс-назоратдан ўтиб туради. «Фоундрй Мастер» лабораторияси ва компютер технологияси ёрдамида, спектрографик усул билан барча материаллар кимёвий ташкил этувчилари синовдан ўтади.

Alutex профилларидан дераза ромлари, эшик, фасад, мебель, рольставни, тутқичлар ва мижозлар чизмаларига асосан махсус профиллар ясалади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар