Ўзбекистонга 50 минг тонна қора металлар импорт қилинади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Республиканинг қора металлар прокати ва металлургия хомашёсига қўшимча эҳтиёжларини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон 2017 йилда 50 минг тонна қора металлар прокатини ишлаб чиқарувчи заводлар ёки уларнинг расмий дилерлари билан шартномалар бўйича, тендер савдолари ўтказмай импорт қилади.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ қора плакат импортчиси ҳисобланади. Шундан сўнг маҳсулот қишлоқ жойлар ва шаҳарларда арзон уй-жой, пойтахт метрополитенининг Сергели ва Юнусобод йўналишлари, ҳалқа электрпоезди ва ҳ.к.ларнинг қурилиши бўйича буюртмачиларга сотилади.

Импорт буюртмачиларга арзон уй-жойлар, кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа муассасалари ва йўл-транспорт ҳамда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш учун ажратилган маблағ эвазидан; металлургия хомашёси "Ўзметкомбинат" АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади – тасдиқланган ҳажм балансига қўшимча 20 минг тонна.

Ўзбекистон раҳбари баъзи компанияларга 2019 йилнинг 1 январига қадар божхона ва солиқ имтиёзларини тақдим этган.