Ўзбекистонда инглиз футболчиси тўп суради

Спорт 31 Июль 2017 21777

Австралия чемпионатининг «Пёрт Глори» жамоаси аъзоси Ростин Гриффитс фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sports.Uz сайти хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, 29 ёшли яримҳимоячи Олий лиганинг етакчи клубларидан бири билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Бироқ сайтда Гриффитсни миллий чемпионатимизнинг қайси жамоаси билан оғзаки келишувга эришгани ҳақида маълумотлар берилмаган. Tribuna.Uz манбалари берган маълумотга кўра, футболчи катта эҳтимол билан Тошкентнинг «Пахтакор» клуби сафига ўтиши мумкин. Унинг Ўзбекистондаги йиллик маоши камида 600 минг долларни ташкил қилади.

Маълумот ўрнида, келиб чиқиши асли англиялик бўлган ушбу яримҳимоячи фаолиятини «Блэкберн Роверс» жамоасида бошлаган.

Сўнгра, Шотландиянинг «Гретна», Англиянинг яна бир жамоаси  «Аккрингтон Стэнли»,  Нидерландиянинг «Рода»,  Австралиянинг «Аделаида Юнайтед», «Сентрал Кост Маринерс», «Норт Квинсленд Фури» ва «Перт Глори» жамоаларида тўп сурган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар