Венгер: «Ўзил шартномани узайтирмаса бундан хурсанд бўламан»

Спорт 31 Июль 2017 9199

«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер бир йилдан кейин эркин агентга айланиши мумкин бўлган футболчилар, жумладан Месут Ўзил ва Алексис Санчес ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Ўзил бу ёзда шартномани узайтирмаса, сиз бундан хурсанд бўласизми?

- Ҳа, хурсанд бўламан. Келгусида бундай вазиятга тушмаймиз деб умид қиламан. Ҳозирда ҳатто ўртамиёна футболчиларнинг ҳам нархлари жуда баланд. Вақти келиб футболчиларнинг кўпчилиги янги мавсумни бир йиллик шартномаси қолган ҳолда бошлашини кўрамиз. Клублар уларга икки баравар тўлашни истамайди. Ишонаманки, 10 йил ичида бу оддий ҳолатга айланади.

- Агар бир йилдан кейин «Арсенал»ни 8 футболчи эркин агент сифатида тарк этса, бу муаммо туғдирмайдими?

- Йўқ, муаммо бўлмайди. Аксинча, менимча  шуниси яхши бўлади. Агар профессионал бўлсанг, шартноманг муддати қанча қолганидан қатъи назар уни бажариб қўйиш керак бўлади. Сизнингча футболчи ўйиндан аввал ўтириб шундай ўйлайдими: «Менда бир йиллик шартнома қолган — бугун яхши ўйнамасаммикин»? Шундай бўладими? Футболчи ўйнашни, яхшироқ ўйнашни истайди».

Бир йилдан кейин Ўзилдан ташқари «Арсенал»нинг 7 футболчиси – Алексис Санчес, Санти Касорла, Алекса Окслейд-Чемберлен, Жек Уилшер, Киран Гиббс, Пер Мертесакар ва Матье Дебюшининг шартномаси муддати тугайди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 25241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 12054 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83452 Ўзбекистон
Барселона марказида микроавтобус йўловчилар устига бостириб кирди
20:53 7 Жаҳон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 172 Жаҳон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 2175 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 952 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 3280 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1461 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 883 Спорт
Кўпроқ янгиликлар