WikiLeaks сайти Эммануэль Макроннинг сайловолди штабига тегишли бўлган 21 мингдан ортиқ электрон мактубларни эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилди.

«WikiLeaks Эммануэль Макроннинг сайловолди кампанияси билан боғлиқ бўлган ноёб 21 075 та электрон мактубдан иборат архивни эълон қилмоқда», - дейилади хабарда.

Материаллар 2009 йилнинг 20 мартидан 2017 йилнинг 24 апрелига қадар бўлган даврга тегишли.

Аввалроқ Ассанж Ҳиллари Клинтонни Давлат департаментига киберҳужум ҳақида шахсан огоҳлантиришга урингани хабар берилганди.