РФПЛнинг учинчи тури доирасида «Зенит» «Тосно»га қарши ўйнади. Санкт-Петербургдаги «Петровский» стадионида кечган дерби учрашуви меҳмон мақомидаги Манчини шогирдларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 10-дақиқасида Олег Шатов товони билан тўпни Александр Кокоринга етказиб берди, Давид Юрченко билан яккама-якка чиқиб борган футболчи эса тўпни дарвозага аниқ йўллади.

Ўйинда шу ҳисоб сақланиб қолди ва «Зенит» очколари сонини 9тага етказиб, «Ахмат» билан тенглашиб олди. «Тосно» қаторасига учинчи ўйинни ҳам ютқазди ва 15-поғонага жойлашди.

«Локомотив» эса 3-турда «Анжи»ни қабул қилди. Москвадаги «Локомотив» стадионида кечган учрашувда ҳам мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимда «Локомотив» тўпга эгалик қилди, лекин хавфли вазиятлар яратиш бўйича томонлар тенглик кўрсатди.

Танаффусдан кейин эса мезбонлар ўйинни тўла қўлга олишди, фақат гол ўйиннинг охирги қисмида урилди. 81-дақиқада Владислав Игнатьев Мануэл Фернандешга тўпни етказиб бергач, у бир неча метр масофада туриб, тўпни тўхтатмасдан «Анжи» дарвозасига йўллади.

Эндиликда «Локомотив» 9 очко тўплаган ҳолда «Ахмат» ва «Зенит» билан биринчи ўринни бўлишиб турибди. «Анжи» 3 очкоси билан 10-ўринда қолмоқда.

Бу ўйинларда «Анжи» ва «Тосно» сафида ўзбекистонлик футболчилар Вадим Афонин ҳамда Вагиз Галиулин иштирок этишди.

Россия чемпионати
3-тур

Тосно – Зенит 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 10 Кокорин.
Тосно – Юрченко, Дудиев, Шахов, Дугалич, Чернов, Галиулин (Палиенко, 64), Карницкий, Казаев (Марков, 70), Мелкадзе (Мирзов, 62), Нуну Роша, Заболотный.
Зенит – Лунев, Смольников, Иванович, Гарсия, Кришито, Кузяев, Паредес, Шатов (Дзюба, 56), Ерохин, Дриусси (Жирков, 88), Кокорин.
Огоҳлантиришлар: Чернов (19), Ерохин (45), Галиулин (55), Нуну Роша (87).

Локомотив – Анжи 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 81 Фернандеш.
Локомотив – Гильерме, Баринов (Миранчук, 69), Кверквелия, Пейчинович, Игнатьев, Денисов, Тарасов, Лысов (Рыбус, 46), Миранчук, Фарфан (Михалик, 90), Фернандеш.
Анжи – Солосин, Данченко, Фибель, Брызгалов, Полуяхтов, Афонин, Гулиев, Хубулов (Кацаев, 54), Мамтов (Лескано, 46), Яковлев (Базелюк, 68), Маркелов.
Огоҳлантиришлар: Тарасов (43), Фернандеш (77), Кверквелия (86), Фибель (90).