11 ёшли шахматчи Жавоҳир Синдаров яна бир халқаро мусобақада ғалаба қозонди

Спорт 01 Август 2017 6552

Чехия Республикасининг Пардубице шаҳрида шахмат бўйича 28-Чех опен 2017 халқаро турнири бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кун.uz’га шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Комил Синдаров хабар берди.

Жаҳоннинг 54 давлатида 100 яқин халқаро гроссмейстрлар, халқаро шахмат усталари иштирок этаётган мазкур нуфузли мусобақада шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчилари Жавоҳир Синдаров ("А" гуруҳи) ҳамда Файзулло Ҳалимоновлар ("С" гуруҳи) иштирок этишмоқда. 

Фестивал доирасида ўтказилган блиц турнирида 130 га яқин тажрибали шахматчилар орасида истеъдодли спортчимиз 11 ёшли Жавоҳир Синдаров биринчи ўринни қўлга киритиб, шахмат мутахассислари эътиборига сазовор бўлди. 

 

Кўпроқ янгиликлар