Америкалик актёр, сценарийнавис, кинорежиссёр ва драматург Сэм Шепард 74 ёшида АҚШда ҳаёт билан видолашди, деб ёзмоқда The New York Times.

31 июль куни оила вакилининг хабар қилишича, артист 27 июлда Кентуккидаги уйида хасталик туфайли оламдан ўтган. 

Шепард 1979 йили Buried Child пьесаси учун "Пулитцер" мукофотини қўла киритган эди. 1984 йили "Йигитлар сизга нима керак?" фильмидаги роли учун "Иккинчи пландаги энг яхши эркак роли" номинациясида "Оскар" мукофотига илгари сурилган. Бундан ташқари, унинг номзоди BAFTA (1985), "Эмми" (1999) ва "Олтин глобус" (2000) мукофотлари учун тақдим этилган.

Шепард бир неча ўнлаб пьесалар муаллифидир.