Англияда симуляция ишлатганлар учун кескин чоралар кўрилади

Спорт 01 Август 2017 3927

Англия футбол ассоциацияси янги мавсумдан бошлаб, учрашув давомида симуляция ишлатган футболчилар учун қатъй чоралар кўради. Ташкилот бу каби жазолар футболчиларни ҳакамни алдашдан тийилишга мажбур қилади, деб ҳисобламоқда.

Бу каби ҳолатлар симулятнинг рақибга қизил карточка кўрсатилишига олиб келганда (жумладан иккинчи сариқ туфайли қизил карточка кўрсатилганда – Tribuna.Uz изоҳи), ёки пенальти белгиланганда кўриб чиқилади. 

Хабар қилинишича, симуляция эҳтимоли бор вазиятлар махсус комиссия томонидан ўйин тугаганидан сўнг 48 соат мобайнида кўриб чиқилади. Комиссия таркибига собиқ футболчи, ҳакам ва мураббийлар киритилади. Дисквалификация бўйича қарор бир овоздан қабул қилинганидагина кучга киради. 

Шунга ўхшаш қоидалар Шотландияда аллақачон жорий этилган, аммо у ерда дисквалификация қарори бир кишига боғлиқ бўлади. 

Англияда янги қоидалар 4 августдан, нуфузи бўйича иккинчи лига саналган чемпионшипнинг 1-туридан бошлаб кучга кириши режалаштирилган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20315 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49425 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1599 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 755 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2157 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1488 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2356 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2602 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3771 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3650 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар