Банк-молия академиясининг 30 тингловчиси ва 4 ўқитувчиси Япония ҳамда Германияга малака ошириш учун жўнаб кетмоқда

Жамият 01 Август 2017 2631

Жорий йилнинг 3 августидан бошлаб бир ой давомида Япония Молия вазирлиги қошидаги Сиёсат тадқиқотлари институти мутахассислари томонидан саралаб олинган, инглиз тилида эркин сўзлаша оладиган ва АКТни юқори даражада ўзлаштирган Банк-молия академиясининг 10 нафар энг илғор тингловчиси Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари учун ташкиллаштириладиган ёзги семинарда иштирок этадилар. Шунингдек, икки нафар академия ўқитувчиси ҳам ўзларининг шахсий илмий ва педагогик маҳоратларини ошириш мақсадида махсус дастур бўйича семинарда қатнашадилар. 

Семинар давомида тингловчилар ўзларининг илмий тадқиқотлари устида ишлашларидан ташқари етакчи Япония университетларининг профессорлари ва давлат ташкилотларидан ташриф буюрган экспертларнинг иқтисодиёт, молия ва солиқ тизимига оид мавзулардаги маърузаларини тинглайдилар. Шу билан бирга, семинар режасига кўра Марказий Осий ва Кавказ мамлакатлари вакиллари Япония Молия вазирлиги, Марказий банк, Токионинг божхона, солиқ ва молия бошқармалари ҳамда Kyocera, Panasonic ва бошқа компания офисларига ташриф буюрадилар ва уларнинг фаолиятини яқиндан ўрганадилар. 

Ушбу семинар доирасида иштирокчилар япониялик олим ва мутахассислар маслаҳатлари ва техник ёрдами орқали ўз мамлакатларини иқтисодий-молиявий жиҳатдан ривожланишига оид долзарб масалалар бўйича ўзларининг мустақил тадқиқот ишларини олиб борадилар. Тадқиқот натижалари семинар якунида Япония Молия вазирлиги эксперт гуруҳига тақдимотлар кўринишида тақдим этилади.

Бундан ташқари, академиянинг таълим жараёнида юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган ҳамда инглиз тилини юқори даражада ўзлаштирган 20 нафар тингловчиси ва 2 нафар ўқитувчиси Германиянинг Бремерхафен Амалий Фанлар Университетидаги стажировка дастурларида иштирок этадилар. Германиядаги семинарнинг асосий мавзуси Германия ва Европа тижорат банкларининг  узоқ муддатли инвестицион молиялаштириш тажрибасини ўрганишга бағишланади. Академия вакиллари ўзларининг сафарлари давомида Германиянинг етакчи университетлари, банклари, молия институтларининг мутахассислари томонидан амалга ошириладиган маърузаларини тинглаш билан бир қаторда Германиядаги молиявий институтлар ва йирик объектларга ташриф буюрадилар. Жумладан, академия тингловчилари учун Sparkasse, Aufbaubank, DZ Bank каби тижорат банклари, Европа Марказий банки, Франкфурт фонд биржаси, «Мерседес» автомобил заводи каби объектларни ўрганиш имконияти яратилади.

Бундай кўринишдаги ҳамкорлик академия тингловчиларида натижага йўналтирилган мустақил қарор қабул қилиш, инновацияларга йўналтирилган ҳолда иш олиб бориш каби кўникмаларнинг шаклланишига ёрдам беради ва кенг дунёқараш билан келгуси раҳбарлик фаолиятларини давом эттириш имкониятини беради.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35618 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74809 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11289 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140223 Жамият
Испанияда террорчилар яширинган жойдан уч жасаднинг қолдиқлари топилди
09:15 50 Жаҳон
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 168 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 162 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 640 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 301 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 540 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар