«Барселона» раҳбарияти Неймарни «ПСЖ»га сотишга рози бўлган. 25 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери яқин кунларда эълон қилинади. 

Marca нашри хабарига кўра, парижликлар ярим ҳимоячиси Марко Верраттини «кўк-анорранглилар»га беришга рози бўлса, каталонияликлар Неймарнинг нархини пасайтириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик ҳужумчининг шартномадаги бадал пули 222 млн еврони ташкил қилади. Бундай миқдордаги пул эса fair play қоидалари бузилишига олиб келади. Бундан ташқари, солиқлар туфайли бу миқдор 300 миллион еврога қадар ўсиши мумкин.  

Бундан аввалроқ «Барселона» Италия терма жамоаси футболчисини қўлга киритишга бир неча марта уриниб кўрганди, аммо «ПСЖ» рад жавобини берганди.