БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси Туркиядаги 3 миллиондан кўпроқ қочқинга мўлжалланган Help (Ёрдам) деб номланган сайтни ишга туширди.

Хабарда айтилишича, сайт 4 та тил – турк, инглиз, араб ва форсийда юритиладди. 

Бошқармада эслатилишича, Туркияда 3 млн сурияликдан ташқари, бошқармада қайд қилинган бошқа давлатлардан 300 минг киши бошпана олган.

Бу қочқинларнинг кўпчилиги, жумладан 90 фоиздан кўпроқ суриялик қочқинлар Туркиянинг 81 та қишлоқ жойларида жойлаштирилгани ҳисобга олинса, янги сайт бошқарманинг қочқинларга етиб боришини кенгайтиришда кўмак беради.

Янги сайт бошқарма томондан бошқарилади. Айни вақтда сайтда бошқарманинг Туркиядаги фаолияти ҳақидаги материаллар жойлаштирилмоқда ва қочқилар бўйича маълумотлар янгилаб турилибди. 

“Бошқарма сайти қочқинларга етиб бориш ва улар билан алоқа ўрнатишни яхшилайди. Сайт қочқинларга Туркияда қочқинлар аҳволи ҳақидаги долзарб маълумотни тақдим қилади ва уларга бу маълумотлар ҳақида бошқа муҳожирлар билан ўз вақтида бўлишишга имкон беради», деб айтган бошқарма вакили Паоло Артини.