Ўзбекистон Молия вазирлиги 2017 йилнинг 1-ярим йиллиги учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг ижроси ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, республиканинг даромадлари (мақсадли жамғармаларсиз) жами 22 458,9 млрд сўмга тенг бўлган. Жисмоний шахслар даромадига солиқ миқдори 2 317,1 млрд сўмни ташкил этган бўлса, билвосита солиқлар ичида қўшилган қиймат солиғи 6 433,4 млрд сўмга тенг. Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ эса 1 284,9 млрд сўмни ташкил қилди.

Шу билан бирга, давлат бюджети харажатлари 22 350,6 млрд сўмга тенг бўлди. Шундан маориф соҳасига – 7 751,5 млрд сўм, соғлиқни сақлашга – 3 000,4 млрд сўм, ижтимоий нафақа, моддий ёрдам ва компенсация пул тўловларига 1 120,6 млрд сўм маблағ йўналтирилган. 

Давлат бюджети профицити 108,2 млрд сўмни ташкил этди.