Депутат сўрови билан тарихий қадамжо ободонлаштирилмоқда

Жамият 01 Август 2017 3833

Маълумки, Олий Мажлис қуйи палатаси депутатлари ҳамда Сенати аъзолари жорий йил май ойида Вобкент туманида бўлиб, фуқаролар билан очиқ мулоқотлар олиб бордилар. Ана шу учрашув ва мулоқотлар давомида вобкентлик фуқаролар “Чашмаи Айюб” мақбарасини ободонлаштириш ва уни туристик маршрутлар рўйхатига киритиш масаласида ёрдам сўраб мурожаат қилдилар. 
 
Шундан сўнг Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Қодир Жўраев ушбу ноёб обидани ободонлаштириб, уни мамлакатдаги туристик маршрутлар рўйхатига киритиш масаласида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига депутатлик сўрови билан мурожаат қилди. 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси эса мазкур депутатлик сўровига ижобий жавоб қайтариб, “Чашмаи Айюб” мақбараси Маданият вазирлиги, Бухоро вилояти ва Вобкент тумани ҳокимликлари томонидан махсус давлат дастури асосида ободонлаштирилиб, бу ерда керакли сайёҳлик инфратузилмаси яратилгандан сўнг мақбара сайёҳлик йўналишлари рўйхатига, албатта, киритилишини маълум қилди. 

Айни пайтда ушбу тарихий обида атрофида Бухоро вилояти ҳокими раҳбарлигида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу ердаги Абу Саъд ал Харжушийнинг қабри ва қудуқ бир нечта саховатпеша фермерларнинг кўмаги билан қайта таъмирланди. Ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70982 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37022 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21422 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80878 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61816 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 199 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 95 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 314 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1316 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 826 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар