Эрон ҳукумати БМТ Хавфсизлик кенгашига АҚШ устидан шикоят билан мурожаат қилди. Бу июль ойида Теҳронга қарши киритилган санкциялар туфайли юз берди. Шунингдек, Вашингтон ядро келишуви шартларининг бузилишида айбланди. Бу ҳақда сешанба, 1 август куни Tasnim News агентлиги Эрон парламенти спикери Али Ларижонийга асосан хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Эрон ҳукумати вакиллари Американинг янги санкциялар тўпламини кўриб чиқишган ҳамда улар ядро дастури тўғрисидаги келишувнинг баъзи бандларига зид экани ҳақидаги хулосага келишган.

18 июль куни АҚШ Эрон ракета дастурига гўёки алоқадор бўлган 18 фирма ҳамда жисмоний шахсга нисбатан санкциялар киритди. Шу билан бирга, америкаликларнинг таъкидлашича, чеклов чоралари Эрон ядро дастури бўйича Қўшма кенг кўламли ҳаракатлар режасига алоқаси бўлмайди.