Хусусий корхоналарга юк ва йўловчи ташиш учун лицензия қай тартибда олинади?

Жамият 01 Август 2017 4122

САВОЛ: МЕН хусусий корхона раҳбариман. Корхонага юк ва йўловчи ташувчи автотранспорт воситаларини лизинг асосида сотиб олиб, ташиш фаолиятини амалга оширмоқчиман. Ушбу фаолиятни амалга ошириш учун лицензия талаб этиладими? Агар талаб этилса, бу масалада қайси давлат идораларига мурожаат этишим керак? 

А.САТТОРОВ,
Тошкент шаҳри

ЖАВОБ: Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги 138-сонли қарори асосан, тижорат асосида амалга ошириладиган йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлар¬аро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти ҳам, албатта, лицензияланиши шарт.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшовчи ушбу фаолиятни амалга ошириш ниятида бўлган шахслар шаҳар ва вилоят ҳокимлигининг Йўловчилар ташиш транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти лицензияловчи органга мурожаат этишлари лозим.

Республикамизнинг бошқа ҳудудларида — вилоятларда эса Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ва унинг ҳудудий бўлимларига мурожаат этилиши лозим.

Саволга Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Бош юрисконсульти Аҳмеджон ЖУМАНИЁЗОВ жавоб берди.

Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга. 
 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24253 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53103 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64654 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 17 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 830 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 571 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1551 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1662 Жамият
Кўпроқ янгиликлар