Москва вилояти судида рўй берган отишма давомида «ГТА бандаси» гуруҳи аъзоларидан 4 нафари йўқ қилинган. Бу ҳақда РИА Новости судланувчилардан бирининг адвокатига асосланиб хабар тарқатган.

Маълум бўлишича, судланувчи 11 кишидан 4 нафари ўлдирилган.

Бундан аввалроқ Москва вилоят судида «ГТА бандаси» иши бўйича суд мажлисида судланувчилардан бири отишма бошлагани хабар қилинганди.

2014 йилда Москва вилоятидаги М-4 «Дон» трассасида бир қатор ваҳший қотилликлар юз берди. Россия ОАВлари бу жиноятларни амалга оширган жиноий тўдани «ГТА бандаси» (GTA компьютер ўйинига ўхшаш жиноятлар амалга оширгани сабабли) деб номлаган. Тўда асосан Марказий Осиё вакилларидан ташкил топган. 2014 йил ноябридаги тезкор-қидирув тадбирлари давомида Россия ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари тўданинг етакчиси Ибайдулло Субхановнинг жойлашган ўрнини аниқлашга муваффақ бўлганлар ва операция давомида уни йўқ қилишган. Шунингдек, тўданинг яна 9 аъзоси қўлга олинган. Тўданинг қолган 4 аъзоси қочиб кетишга муваффақ бўлган ва улар халқаро қидирувга берилган. 2015 йил октябрда ушбу иш бўйича тергов якунланган.

Бу жиноий тўда Москва шаҳри, Москва ва Калуга вилоятлари ҳудудида 16 та босқинчиликни амалга оширган, бу жиноятлар давомида 17 кишини ўлдирган, 2 киши ярадор бўлган. Тўда, шунингдек, қурбонлар бўлмаган, жабрланувчиларни қурол билан қўрқитиб, уларни дўппослаб тунаб кетган бошқа кўплаб жиноятларни ҳам амалга оширган.