Бухоро шаҳар ИИБга, Регистон кўчаси 22-уйда яшовчи, 1978 йилда туғилган уй бекаси Н.Тўраева ариза орқали мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Кун.uz’га Бухоро ИИБ.

Унинг аризасида маълум қилишича, 2015 йил июль ойидан 2017 йил июль ойигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар унинг уйига бир неча маротаба ғайриқонуний равишда кириб, у ердан баҳоси 1.644.000 сўмлик 4 дона озиқ-овқат маҳсулотларини пишириш учун мўлжалланган электр печ, баҳоси 959.000 сўм бўлган 3 дона озиқ овқатларни иситиб бериш учун мўлжалланган микротўлқинли иситиш мосламаси, баҳоси 548.000 сўм бўлган 3 дона гўшт ўтказгич, баҳоси 411.000 сўмлик 2 дона рақамли фотоаппарат, баҳоси 822.000 сўмлик 2 дона “SONY” номли “PLAYSTATION” ўйин аппарати, баҳоси 2.055.000 сўмлик 2 дона қўл ноутбук компьютери, баҳоси 1.233.000 сўмлик 1 дона «Самсунг» русумли қўл телефони, баҳоси 822.000 сўмлик бўлган 1 дона овқат пишириш учун мўлжалланган электр мосламали қозон, баҳоси 100.000 сўм бўлган 1 дона “Магний” номли чангютгич, баҳоси 274.000 сўмлик 3 дона “ТЕФАЛ” сув қайнатиш учун мўлжалланган электрон мослама, баҳоси 1.700.000 сўмлик бўлган 1 жуфт “Балдоқ” номли аёллар тилла сирғаси, баҳоси 1800.000 сўмлик 1 комплект оқ сарғич тошларидан иборат аёллар сирғаси ва узуги, баҳоси 2.300.000 сўмлик тилла занжир ва қўлга тақиладиган тақинчоқ, баҳоси 600.000 сўмлик 2 жуфт «вентилятор» номли аёллар сирғаси, баҳоси 600.000 сўмлик 3 дона аёллар тилла узукларини яширин равишда ўғирлаб, унга жами 29. 450.000 сўмлик миқдорда моддий зарар етказганлигини билдирган.

Фуқаро Н.Тўхтаева 2015 йилнинг июль ойидан 2017 йилнинг июль ойига қадар ишлаш мақсадида Россия Федерациясида бўлган.

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суруштирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Бухоро шаҳар, Регистон кўчаси 13 уйда яшовчи, муқаддам судланган, 1970 йилда туғилган Бафо Иваненко ва Бухоро шаҳар, Регистон кўчаси 22-уйда яшовчи, муқаддам судланган, 1973 йилда туғилган Бахтиёр Насимовлар содир этганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Иваненко ва Насимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.