«ПСЖ» кейинги ҳафта бошигача «Барселона»дан Неймарни трансфер қилади.

Аввалига футболчи 2 август куни парижликлар учун Қатарда тиббий кўрикдан ўтиши кутилганди, аммо бу хабар тасдиғини топмади.

25 ёшли бразилиялик футболчи чоршанба куни реклама бўйича ишларни якунлаб Шангҳайни тарк этади ва тўғри Барселонага йўл оладиган бўлди.

L’Equipe хабарига кўра, футболчи якшанба куни Парижда бўлади ва тиббий кўрикдан ўтади. У душанба куни янги клуби билан шартнома имзолайди.

Ушбу трансфер 222 миллион еврога баҳоланган.

Бундан аввалроқ «Барселона» Неймарни Верратти трансфери эвазига «ПСЖ»га қўйиб юборишга тайёр бўлиши айтилганди.