«Барселона» ҳужумчиси Неймар Хитойдан қайтди ва айни вақтда Доҳада бўлиб турибди.

Mundo Deportivо хабарига кўра, яқин вақт ичида 25 ёшли футболчи ўз келажаги борасида бир қарорга келиш учун Бразилияга йўл олади.

Ҳозирча Неймар ватанига қайтишда Барселонада тўхташ-тўхтамаслиги маълум эмас. Эртага, 2 август куни каталонияликлар клуби базасида машғулотлар бошланади.

Неймарнинг отаси айни вақтда Барселонада бўлиб турибди. Шу туфайли у Испанияда ҳам тўхташи ҳам мумкин.

Неймар «ПСЖ»га 222 миллион еврога трансфер бўлиши кутилмоқда. Охирги маълумотларга футболчи ҳафта охирида Парижда тиббий кўрикдан ўтади, у 7 август куни янги клуби билан шартнома имзолайди.