Нидерландияда ярим млн евролик iPhone смартфонларини ўмарган гуруҳ ушланди

Жамият 01 Август 2017 1672

Нидерландия полицияси 5 ўғридан иборат жиноий гуруҳни қўлга олди. Улар ҳаракатланиб кетаётган фургондан ярим миллион евролик iPhone телефонларини ўғирлашда гумон қилинмоқда. Ушланганларнинг барчаси руминияликлардир, деб хабар қилмоқда Associated Press.

Ғаразгўйлар телефонларни ўғирлаш учун модернизациялашган микроавтобусдан фойдаланишган. Улар микровтобусда қимматбаҳо электроника маҳсулотларини олиб кетаётган фургонга яқинлашган. Шундан сўнг, гуруҳ аъзоларидан бири автобус томига чиқиб, унинг капотига ўтган, сўнгра фургон эшигидаги қулфни бузиб киргач, телефонларни қутилари билан микроавтобусга ирғитган. 

Полиция гумонланувчиларни Нидерландия марказий қисмидаги парклардан бирида ҳибсга олган. У ерда ичида iPhone қутилари бўлган автобус ҳам топилган. NLTimes нашрининг ёзишича, мазкур жиноий гуруҳ 2015 йилдан бери камида 17 маротаба юк машиналарини шу усулда ўмарган. 

Кўпроқ янгиликлар