Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими томонидан “Мотрид” маҳалласида яшовчи фуқаро Собир Шириновнинг яшаш хонадони кўздан кечирилди. Текширувда бу хонадоннинг ҳовлисида нон маҳсулотлари тайёрланадиган 15 та тандир газ ҳисоблагичсиз ишлаётганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Кун.uz’га МИБ Самарқанд вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

Дастлабки cуриштирув вақтида бу истеъмолчи томонидан 322 минг 98 куб метр табиий газ ишлатилиб, «Самарқандшаҳаргаз» корхонаси манфаатларига 84 млн. 840 минг сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди. Эндиликда Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими томонидан етказилган зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда.