Президент статистика тизими фаолиятини такомиллаштириш чораларини тасдиқлади

Ўзбекистон 01 Август 2017 11419

31 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси статистика бўйича давлат қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида»ги ПҚ-3165 сонли қарори имзоланди. Ҳужжат давлат раҳбарининг расмий сайтида жойлаштирилган.

Ҳужжатга кўра, давлат статистика қўмитасининг янги ташкилий тузилмаси, унинг марказий аппарати (бошқарув персонали — 234 бирлик) ва ҳудудлардаги бўлинмаларининг тузилмаси тасдиқланган, шунингдек, 2017–2021 йиллардаги ишининг устувор йўналиши белгиланган.

2017–2021 йилларда статистик фаолиятни ташкиллаштириш самарадорлигини жузъий ошириш, статистик ахборот сифатини ва уни тарқатиш тизимини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастури маъқулланган.

Ишда тайинлаш ва ундан озод қилишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилган:

- Давлат статистика қўмитаси раиси — Бош вазир тавсиясига кўра Президент томонидан;

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри статистика бошқармалари бошлиқлари — мос равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва пойтахт ҳокими тавсияларига кўра Давлат статистика қўмитаси раиси томонидан;

- туманлар (шаҳарлар) статистика бўлими бошлиқлари — туман (шаҳар) ҳокимларининг тавсияларига кўра, Давлат статистика қўмитаси раиси маъқуллови билан вилоят даражасидаги бошқарма бошлиқлари томонидан.

Идора зиммасига статистик ҳисоботларни қабул қилишда статистик маълумотларни чуқур таҳлил қилиш, улардаги номутаносибликларни аниқлаш ва уларни хўжалик юритувчи субъектлар биргаликда тезкор баратараф этишнинг такомиллаштирилган тартибини жорий этиш вазифаси юклатилган.

Давлат статистика қўмитасининг расмий веб сайтига бўлган талаблар алоҳида белгилаб қўйилган. Уни фойдаланиш осонлиги, статистик маълумотларнинг шаффофлиги ва очиқлиги юзасидан қайта кўриб чиқиш талаб этилади. Ўша ерда керакли маълумотлар, таҳлилий материаллар, турли кесимларда маълумотлар визуализацияси, фойдаланувчилар билан «онлайн маслаҳатчи» режимида тезкор мулоқот ўтказиш бўлими ўрин олмоғи керак.

Шунингдек, статистик маълумотлар ва мамлакатимиз ҳақидаги бошқа маълумотларни хорижий нашрларда жойлаштириш учун етакчи халқаро ва хорижий молиявий институтлар билан ҳамкорлик кенгайтирилади.

Кўпроқ янгиликлар