Одесса вилояти собиқ губернатори, Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвилининг маълум қилишича, АҚШ ёки бошқа давлатлардан бошпана сўрамайди ҳамда Украинага сиёсий курашни давом эттириш учун қайтиб келиш ниятида. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда. Эслатиб ўтамиз, Саакашвили Украина фуқаролигидан маҳрум этилган.

«Мен АҚШ ёки исталган бошқа давлатнинг ҳимоясидан фойдаланмоқчи эмасман, мен Украинага қайтиб келиш ниятидаман ҳамда бизнинг фаолларимиз қўллаб-қувватловига умид қилмоқдаман», - деди Саакашвили видеоалоқа бўйича матбуот анжуманида.

Шу билан бирга, у қайтиш муддатини кейинроқ маълум қилишга ваъда бериб, махфий тарзда эмас, балки ошкора қайтиб келмоқчи эканини қўшимча қилиб ўтди.

Аввалроқ Саакашвили Порошенкони Украина президенти лавозимидан четлатиш билан таҳдид қилганди.