Ўзбекистонда президент ташаббуси билан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда, республиканинг барча ҳудудларига хорижлик юқори малакали шифокорлар ташриф буюрмоқда.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги сайти маълум қилишича, 1 августдан бошлаб  Россия Халқлар дўстлиги университети оториноларингология кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Антонив Василий Федорович ҳамда тиббиёт фанлари доктори, профессор Аксенов Валентин Михайлович даволаш ва ташхис қўйиш учун Гулистон шаҳрига ташриф буюриб беморларни қабул қилади.
 
Манзил: Сирдарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази
Мурожаат учун телефонлар: 225-05-33, 226-37-80