АҚШ президенти Дональд Трамп Россияга қарши санкциялар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Қўшма Штатлар вице-президенти Майк Пенс маълум қилган.

«Президент Трамп Россияга қарши санкциялар киритиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади ва у тез орада кучга киради. Биз улар бекор қилинишини истаймиз, бироқ, бу Россия ўзига олган мажбуриятларни бажарсагина рўй бериши мумкин. Афсуски, Россиянинг сўнгги дипломатик қадамлари бунинг тескарисидан далолат бермоқда», - дея Пенснинг Тбилисида журналистлар олдида айтган гапларини келтиради «Интерфакс».

Аввалроқ Германия иқтисодиёт вазири Бригитт Циприс АҚШнинг Россияга қарши янги санкцияларини халқаро ҳуқуқни поймол қилиш деб баҳолаганди.

Иккинчи совуқ уруш нафаси: Путин жавоб юришини амалга оширди