Трамп Венесуэла президенти Николас Мадурони диктатор деб атади

Жаҳон 01 Август 2017 3174

АҚШ президенти Дональд Трампнинг фикрича, Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатда мутлақ ҳокимиятни эгаллаб олган диктатордир. АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер ўқиб берган Трамп баёнотида шу фикрлар бор. 

"Унинг (Мадуро тузуми) Миллий таъсис мажлиси учун сохта сайловлар йўли билан кечаги кундаги мутлақ ҳокимиятни эгаллаш бўйича сўнгги ҳаракатлари бизнинг ярим шардаги демократия учун жиддий зарбадир. Мадуро шунчаки ёмон етакчи эмас, у диктатор", — дея баёнотни ўқиб берган Макмастер. 

Ҳужжатда, шунингдек, Венесуэла ҳукумати мамлакат конституциясини ҳурмат қилиш, эркин сайловлар ўтказиш, сиёсий маҳбусларни озод этиш, венесуэлаликларнинг гуманитар муаммоларини ҳал этиш ва қатағонларга барҳам беришга чақирилган. 

Бундан ташқари, баёнотда таъкидланишича, АҚШ иттифоқчилари билан бирга Венесуэлада инсон ҳуқуқлари поймол бўлиши ва зўравонликларнинг авж олишида айбдорларни жавобгарликка тортишга ҳаракат қилади. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8714 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 9116 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9887 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 35212 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51672 Жамият
Пентагон раҳбари Ироққа эълон қилинмаган ташриф билан келди
12:26 40 Жаҳон
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 307 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 411 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 317 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Кўпроқ янгиликлар